Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:37

Туркманистон президенти 1166 маҳбусни авф қилди


Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.
Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.
Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов муқаддас Рамазон ойининг Қадр кечаси муносабати билан 1166 нафар маҳбусни авф этиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Туркманистон раҳбари фармонига мувофиқ жазо муддати оз қолган ва қўшимча жазога тортилган маҳбуслар маълум ҳудудда яшаш шарти билан озодликка чиқади.

Ҳукумат йиғилишида сўзлаган Бердимуҳаммедов авф этилган маҳбусларнинг ҳаммаси жазони ўташ муассасаларидан бўшатилиши ва улар хайит байрамини ўз уйларида оила аъзолари билан бирга нишонлашлари кераклигини таъкидлаган.

Туркманистон президенти вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ва бошқа тегишли раҳбарларга жазони ўташ муассасаларидан озод қилинганларни ишга жойлашишида уларга ёрдам бериш ҳақида кўрсатма берган.
XS
SM
MD
LG