Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

Эронда янги президент қасамёд қилди


Эрон Ппрезиденти Ҳасан Руҳоний.
Эрон Ппрезиденти Ҳасан Руҳоний.
Эроннинг янги президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат парламентида қасамёд қилди.

Якшанба куни Теҳронда бўлиб ўтган тантанали маросимида Эрон парламенти аъзолари ва элликдан ортиқ давлат дипломатлари қатнашди.

Ҳорижлик меҳмонлар орасида Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича собиқ мутасаддиси Хавер Солана, Афғонистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Покистон президентлари, шунингдек, Шимолий Кореянинг юқори лавозимли расмийси Ким Йонг-нам ҳам бор эди.

Шанба куни Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманаий Ҳасан Руҳоний июн ойида президент этиб сайланганини расман тасдиқлади.

Руҳоний икки муддат Эрон Президенти бўлган Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ўрнини эгаллади.
XS
SM
MD
LG