Линклар

Саудия Судан президенти самолётини мамлакат ҳаво ҳудудига киритмади


Судан Президенти Умар Ал-Башир.

Судан Президенти Умар Ал-Башир.

Саудия Арабистони Судан Президенти Умар Ал-Башир учиб кетаётган самолётни Саудия ҳаво ҳудудига киритмади.

Шу сабаб Судан президентининг самолёти ортга қайтишга мажбур бўлди.

Судан расмийларига кўра, президент Умар Ал-Башир Эронда янги сайланган президент Ҳасан Руҳонийнинг қасамёд маросимида қатнашиш учун Теҳронга учиб кетаётган бўлган.

Саудия расмийлари ушбу воқеага дарҳол изоҳ бермади.


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги эса воқеа тафсилотлари ҳақида маълумот тўплаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG