Линклар

Покистонда камида 30 кишининг ўлимига сабаб бўлган қаттиқ ёмғир ва кучли сел душанба куни ҳам давом этиши кутилмоқда.

Мазкур табиий офат Афғонистоннинг мамлакат шарқида жойлашган тўққизта вилоятида ҳам катта талофотлар етказган. У ерда камида 59 киши ҳалок бўлгани ва кўплаб уйларни сув ювиб кетгани айтилмоқда.

Айни дамда офатдан жабр кўрган жойларда гуманитар ёрдам тарқатилмоқда.

Икки давлат расмийлари ҳам ҳалок бўлганларнинг сони ошиши мумкинлигини, сабаби ўнлаб киши бедарак кетганини билдирган.

Кобул вилоятнинг ёмғирдан энг катта талофот кўрган Суробий туманида ҳалок бўлганларнинг сони 35 кишига етган.

19 киши кўз юмган Покистоннинг Карачи шаҳрида кўплаб асосий кўчалар ёпилгани, ўнлаб уйлар электр таъминотисиз қолгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG