Линклар

Туркияда давлат тўнтариши ясашга уринганликда айбланаётганлар устидан ҳукм ўқилмоқда


Истанбул яқинидаги Силивири шаҳарчасида суд биноси олдига полиция махсус кучлари ташланди ва хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Истанбул яқинидаги Силивири шаҳарчасида суд биноси олдига полиция махсус кучлари ташланди ва хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Туркия суди давлат тўнтаришини ясашга уринганликда айбланаётган 275 киши устидан ҳукм ўқишни бошлади. Ҳозирча судланувчиларнинг 21 нафари оқланиб, баъзиларига 20 йилдангача қамоқ жазоси берилди.

Ҳар бир судланувчига алоҳида ҳукм ўқилмоқда.

Судланувчилар орасида қуролли кучлар собиқ қўмондони Илкар Бошбу ва бошқа юқори лавозимли зобитлар, адвокатлар, олмлар ва журналистлар бор.

Судланувчилар “Эрганакон” номли “террорчи ташкилотига” аъзолик, ўт қўйиш, ноқонуний қурол сақлаш ҳамда бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукумати ва унинг Адолат ва Тараққиёт партиясига қарши қуролли исёнга чақириш каби айбловлар қўйилмоқда.

Истанбул яқинидаги Силивири шаҳарчасида суд биноси олдига полиция махсус кучлари ташланди ва хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Туркиянинг дунёвий мухолифати 2008 йилда бошланган судловни ҳукумат танқидчилари овозини ўчиришга қаратилган ҳаракат дея қорлаб келади.
XS
SM
MD
LG