Линклар

logo-print

Қандаҳорда мол бозоридаги портлашда тўрт фуқаро нобуд бўлди


Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида, гавжум мол бозорида рўй берган портлаш оқибатида камида тўрт фуқаро ҳалок бўлди.

Қандаҳор вилояти ҳокимлиги матбуот вакили Жавад Файсалнинг Озодликка айтишича, душанба куни эрталаб Тахта Пул туманидаги бозорда рўй берган ходисада аробага ўрнатилган портловчи мослама ҳаракатга келтирилган.

Файсалнинг маълум қилишича, портлаш оқибатида камида 22 киши жароҳатланган.

Ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG