Линклар

logo-print

АҚШ элчиси Россия байроғини таҳқирлаган рок-мусиқачини қоралади


“Bloodhound Gang” бас-гитарачиси Жаред Ҳасселҳоф Россия байроғини таҳқирлаши ортидан рок гуруҳнинг Россиядаги фестивалда иштироки бекор қилинди.

“Bloodhound Gang” бас-гитарачиси Жаред Ҳасселҳоф Россия байроғини таҳқирлаши ортидан рок гуруҳнинг Россиядаги фестивалда иштироки бекор қилинди.

АҚШнинг Россиядаги элчиси америкалик “Bloodhound Gang” рок гуруҳининг бас-гитарачиси Россия байроғини таҳқирлаганини қоралади. Майкл МакФол Twitter тармоғидаги саҳифаси орқали рок-мусиқачиларнинг бу ҳаракатини “одам жирканадиган”, дея атади.

Элчи, шу билан биргаликда, шанба куни америклик артистларнинг Анапа эропортида самолётга чиқишиларидан аввал бир гуруҳ ғазабланган россияликлар ҳужумига учрашини ҳам қоралади.

Ўтган ҳафта Украинанинг Одесса шаҳрида уюштирилган концерт пайтида “Bloodhound Gang” гуруҳи бас-гитарачиси Жаред Ҳасселҳоф Россия давлат байроғига кетини артиб, уни залга ирғитганидан кейин америкалик рок гуруҳнинг Россиядаги фестивалда иштирок қилиши бекор қилинди.
XS
SM
MD
LG