Линклар

logo-print

Сурия президенти исёнчилар билан музокара қилинмаслигини айтмқда


Башар Ассад исёнчиларни "террорчи" деб атаб, улар билан мулоқот қилмаслигини баён қилди.

Башар Ассад исёнчиларни "террорчи" деб атаб, улар билан мулоқот қилмаслигини баён қилди.

Сурия Президенти Башар Ассад исёнчилар билан сиёсий мулоқот ўрнатиб бўлмаслигини таъкидлаб, мухолифат тарафида курашаётганларга қарши “темир мушт билан” жавоб қайтаришга чақирди.

Ассад бу сўзларни якшанба куни Дамашқда ўтказилган ифторлик пайтида баён қилди.

Исёнчиларни “террорчи” деб атаган Ассад “ақли жойида бўлган ҳар қандай одам террорчилар билан сиёсат қилиб бўлмасигини тушунади”, дея таъкидлади.

Ассад мухолифатдаги Сурия инқилоби ва мухолифат кучлари миллий коалициясини мамлакатда авж олган бўҳронни “ҳал қилишда ҳеч қандай рол ўйна олмайдиган” куч дея атади. Суриядаги бўҳрон террорчилар йўқ қилингандагина ҳал бўлади, дея қўшимча қилди ассад.

Сурияда давом этаётган фуқаролик урушида шу пайтгача 100 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG