Линклар

logo-print

АҚШ элчиликларининг ёпилишига Ал-Қоида таҳдиди сабаб бўлган


Айман ал-Завоҳирий

Айман ал-Завоҳирий

АҚШ ва қатор Европа давлатларининг Яқин Шарқ ва Африкадаги элчиликларини вақтинчлалик ёпишига Ал-Қоида етакчилари ўртасидаги мулоқотга оид олинган разведка маълумотлари сабаб бўлган.

Бу ҳақда Ғарб ахборот агентликлари хабар бермоқда.

Гап Ал-Қоида раҳбари Айман ал-Завоҳирий ва унинг Ямандаги ўринбосари ўртасида бўлган мулоқот ҳақида кетаётгани айтилмоқда.

АҚШнинг Ички хавфсизлик қўмитаси раиси Майкл Макколга кўра, қўлга киритилган разведка маълумотлари 2001 йилнинг сентябридан бери кузатилмаган ўзига хос ва ҳақиқий таҳдид мавжудлигидан огоҳлантиради.

Мазкур разведка маълумотларига асосланиб, АҚШ Яқин Шарқ ва Африкада қарийб 25та элчилигини вақтинча ёпишга қарор қилди.

Қўшма штатлар ортидан Британия, Франция, Германия ва Норвегиялар ҳам ушбу минтақадаги ўз элчиликлари фаолиятини вақтинча тўхтатди.

Дипломатик идоралар 8 август куни ўз ниҳоясига етадиган муқаддас Рамазон ойи оҳиригача ёпиқ қолиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG