Линклар

Ўзбекистон биринчи ракеткаси Денис Истомин Канаданинг Монреал шаҳрида ўтаётган “Rogers Cup” халқаро турнирини ғалаба билан бошлади.

Истомин биринчи босқичида мазкур турнирда 16-чи рақам остида сараланган сербиялик теннисчи Янко Типсаревични икки сетда – 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи босқичда ўзбекистонлик теннисчи Яркко Ниеминен ва Филип Пеливо ўртасидаги учрашув ғолиби билан беллашади.

Айни дамда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ATP жаҳон рейтингида 66-ўринни эгаллаб турибди.

“Rogers Cup” халқаро турнирининг мукофот жамғармаси қарийб 3,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG