Линклар

АҚШ ўз фуқароларини Яманни "дарҳол" тарк этишга чақирди


Ал-Қоида раҳбари Айман ал-Завоҳирий.

Ал-Қоида раҳбари Айман ал-Завоҳирий.

АҚШ Давлат департаменти Ямандаги элчихонанинг иккиламчи лавозимлардаги ходимларига бу мамлакатни тарк этиш ҳақида кўрсатма берди.

Минтақада террор ҳужуми эҳтимоли юқори бўлгани боис давлат департаменти Америка фуқароларини “дарҳол” Ямандан чиқиб кетишга чақирди.

АҚШ разведка хизматлари Ал-Қоида раҳбари Айман ал-Завоҳирий гуруҳнинг Ямандаги бўлимига ҳужум уюштириш ҳақида буйруқ бергани ҳақидаги маълумотни қўлга киритганидан кейин Қўшма Штатлар Яқин Шарқ ва Африканинг йигирмага яқин давлатида ўз дипломатик идораларини вақтинча ёпишга буйруқ берган.

Исми ошкор қилинмаган хавфсизлик ходимига таяниб Ғарб хабар агентликларининг билдиришича, АҚШнинг пилотсиз учқичи сешанба куни Яманнинг Мариб вилоятида уюштирган ҳужумда Ал-Қоида аъзоси экани тахмин қилинган тўрт киши ўлдирилган.

Расмийлар ўлганларнинг камида икки нафари Ал-Қоиданинг юқори лавозимли аъзолари бўлганига ишонишини айтган.

Террор ҳужуми таҳдиди боис Британия, Германия, Франция ва Норвегия ҳам Яқин Шарқ минтақасидаги айрим элчихоналарини ёпган.
XS
SM
MD
LG