Линклар

Озарбайжон ва АҚШ Мудофаа вазирлари Вашингтонда учрашди


АҚШ ва Озарбайжон мудофаа вазирлари Чак Ҳейгел ва Сафар Абиев.

АҚШ ва Озарбайжон мудофаа вазирлари Чак Ҳейгел ва Сафар Абиев.

Озарбайжон Мудофаа вазири Сафар Абиев Вашингтонда АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел билан учрашди.

Пентагон душанба куни эълон қилган баёнотда Озарбайжон Афғонистонга қўшин жўнатгани, халқаро кучларнинг мамлакат ҳаво ҳудуди ва денгиз портларидан фойдаланишига рухсат бергани учун Ҳейгел Абиев ва Озарбайжонга миннатдорлик билдиргани маълум қилинган.

Икки давлат Мудофаа вазирлари учрашувида Озарбайжоннинг НАТО дастурларидаги иштироки масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Баёнотга кўра, Чак Ҳейгел яқинда Эронда янги сайланган президенти Ҳасан Руҳоний вазифасига киришиши муносабати билан Теҳроннинг ядровий дастури борасидаги халқаро ҳамжамият хавотирини бартараф қилиш учун Эрон зудлик билан чоралар кўриши кераклигини яна бир марта таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG