Линклар

Остона Мухтор Аблязовнинг Франциядан эктрадиция қилинишига эришмоқчи


Мухтор Аблязов 2009 йилда Қозоғистондан қочган ва 2011 йилда Британиядан сиёсий бошпана олган.

Мухтор Аблязов 2009 йилда Қозоғистондан қочган ва 2011 йилда Британиядан сиёсий бошпана олган.

Қозоғистон Бош прокуратураси қувғиндаги қозоқ миллиардери Мухтор Аблязовни мамлакатга қайтаришни ваъда қилмоқда.

Президент Нурсултон Назарбоевнинг ашаддий танқидчиси бўлган Аблязов ўтган ҳафта Франция жанубида қўлга олинган. Аблязовни 40 кун давомида ҳибсда сақлашга кўрсатма берилган.

Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот котиби сешанба куни Остона шаҳрида журналистларга Қозоғистон ва Франция ўртасида экстрадиция ҳақида шартнома имзоланмаганини эътироф этди.

Бироқ бош прокуратура расмийси Қозоғистон Россия ва Украина қатори Экстрадиция бўйича Европа Конвенциясига аъзо эканини урғулади.

Ҳозир Франция Аблязовни экстрадиция қилиш ҳақидаги Украина сўровини ўрганмоқда.

Собиқ банкир ва катта таъсирга эга бўлган мухолифатчи Мухтор Аблязов 2009 йилда Қозоғистондан қочган ва 2011 йилда Британиядан сиёсий бошпана олган.

Қозоғистон Аблязовни 5 миллиард доллар маблағни ўзлаштирганликда айблаган.

Россия ва Украина эса Аблязовни у бошқарган қозоқ банкининг шу давлатлардаги бўлимларида молиявий фирибгарликлар амалга оширганлик айблови бўйича экстрадиция қилинишини сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG