Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:24

Қароқчи клипмейкерлар


Ғояси хориж рекламасидан ўғирлангани айтилаётган клип қўшиғини Умидахон ижро қилган.
Ғояси хориж рекламасидан ўғирлангани айтилаётган клип қўшиғини Умидахон ижро қилган.

Ўзбекистонда яратилаëтган қўшиқларнинг Туркия¸ Эрон ва Озорбайжон санъаткорларидан ўғирланаëтгани ҳақидаги иддаолар урчиган пайтда клип ғоясини хориж мобил ширкати рекламасидан ўмарган киночи ҳақида гап-сўз чиқди.



Ўзбекистонда Умидахон номи билан танилган ëш ашулачи ижросидаги "Кел, ярашайлик" қўшиғи клип тарзида суратга олиниб тақдим қилинди.

Тақдимотда клип ғояси ва матни Элдор деган “ижодкор”га тегишли эканлиги алоҳида таъкидланади.

Клипни Сарвар Каримов режиссёр сифатида суратга олган¸ мусиқани эса Жасур Бадалбоев басталаган.

Умидахон ижросидаги бу клип севишган икки ëшнинг аразлашгани ва ярашгани ҳақида. Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” романидаги ғоя.

Бу клип ўзига менгзар бошқа ўнлаб клиплар сингари бир икки айлантирилгач унутилиши мумкин эди.

Аммо айни клип ғоясининг Vodafone телефон ширкати рекламасидан ўғирлангани борасида иддаолар ўртага чиқди.

Бу иддаога кўра¸ клип ғояси Элдорга эмас балки vodafone телефон ширкатига тегишлидир.

Сарвар Каримов бошчилигидаги клип суратга оладиган ижодий гуруҳни плагиатликда айблашдан олдин биз "Кел, ярашайлик” клипи ва Vodafone телефон ширкатига оид реклама ролигини томоша қилдик.

Ҳар иккала роликда аразлашган қиз ва йигит қўлларидаги ақлли телефон (смартфон) воситасида олинган суратларни бир-бирларига узатиб, бир-бирини масхара қилишади.

Масалан, Vodafone реклама ролиги қахрамони сигирни суратга олиб ўз севгилисига “бу сенсан” деган ëзувни илова қилиб жўнатади.



"Кел, ярашайлик" клипида асосий қаҳраманлардан бирини ўйнаган Адиз Ражабов ҳам айнан Vodafone реклама ролиги қахрамони каби сигирни (бошқа уй ҳайвонини эмас) суратга олиб ўз севгилисига жўнатади.

Шу тариқа ўзбек клипининг ошиқи беқарор қахрамони vodafone реклама ролигидаги барча ҳатти ҳаракатларга тақлид қилиб чиқади.



Vodafone реклама ролиги қаҳрамони финалда стол устидаги қаламу ўчирғичлар воситасида “sorry” (ўзбекча кечир-таҳр.) деган калимани ëзиб¸ суратга олиб севгилисига жўнатади.

Роликнинг ўзбек эгизи қаҳрамони эса стол устидаги ашқол дашқол воситасида “кечир” деган калимани ëзиб севган қизига жўнатади.

Охирида биз ҳам "happy end" деб ëзишдан олдин Vodafone реклама ролигининг “Кел, ярашайлик" клипидан 2 йил олдин суратга олинганини айтиб қўйишимиз лозим.

Бу ҳолат вазиятни Vodafone фойдасига ўзгартиради.

Ўзбекистонлик киночи клип ғоясини кимдан ўғирлади?

Бу асарларнинг бир-бирига эгиз қўзидай ўхшагани кўриниб турган бўлса ҳам хулоса чиқаришга шошмадик.

Бу иккала клипни таниқли блоггер Насриддин Хўжаев эътиборига ҳавола қилдик.
Насриддин Хўжаевнинг бу борадаги фикри узил кесил бўлди.

- Ғирт копияку бу. Плагиатлик ҳам эви биланда¸- деди Насриддин Ҳўжаев Озодлик билан суҳбатда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:52 0:00
Бевосита линк


Суҳбат асносида Ҳўжаев Ўзбекистонда ғоя камëблиги ва ўғирликдан уялмаслик каби иллатлар урчиган ëпиқ муҳитни таҳлил қилди.

Клипларни Москвада ижод қиладиган ўзбек киночиси¸ “Чарли” студияси соҳиби 43 яшар Худойберган Юсуповга ҳам кўрсатдик.

Худойберган Юсупов масалага мулоҳазали ëндашди:

- Бир қарашда ғоя ўғирланган, дейиш мумкин. Аммо реклама ролиги ғоясини олиб ижодий ривожлантирган дейиш ҳам мумкин. Ижодий ўзлаштириш дегани¸ бу ҳали плагиатлик эмас¸ дейди “Чарли” студияси соҳиби Худойберган Юсупов.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:12 0:00
Бевосита линк


Суҳбатдош клипда суратга тушган актер Адиз Ражабовнинг маҳоратига яхши баҳо беришини ҳам таъкидлади.

Тошкентлик таниқли клипмейкер исми айтилмаслик шарти билан Озодликка гапириб¸ клипнинг Vodafone ролигидан безбетларча ўғирлаб олинганини таъкидлади.

Суҳбатдошга кўра, визуал образ яратишга эринган клипмейкерлар ҳеч иккиланмасдан Инернетдан ғоя ўғирлашади.

- Энди бу плагиатлик ҳам кундалик ходисага айланди. Клипмейкерда ғоя бўлмаса нима қилсин¸ дейди суҳбатдош.


Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:19 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG