Линклар

logo-print

Самолётни портлатишга таҳдид қилган ўзбекистонлик йўловчи 3 йилга қамалди


Спиртли ичимлик истеъмол қилиб, самолётни портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасига таяниб, 12uz.com порталининг хабар қилишича, ўзбекистонлик йўловчи Москвадан Самарқанд шаҳрига учадиган самолётга маст ҳолда ўтирган.

Стюардесса спиртли ичимлик ичишни тақиқлаганига қарамай, исми ошкор қилинмаган йўловчи стюардессани ҳақорат қилиб, учувчилар кабинасига киришга уринган.

Жанжал пайтида йўловчи багажининг ичида портловчи мослама борлиги ва самолётни портлатиши мумкинлигини айтган.

Самолёт Самарқандга қўнганида жанжалкаш йўловчи ҳибсга олинган.

Унинг юки текширилганда ҳеч қандай портловчи ёки ёнувчи модда топилмаган.

Хабарда воқеа қачон рўй бергани маълум қилинмаган.
XS
SM
MD
LG