Линклар

Афғонистон расмийлари толиблар билан яширин музокара ўтказди


Толибон ҳаракати Доҳа шаҳрида очган ваколатхона, 2013 йил 18 июн.

Толибон ҳаракати Доҳа шаҳрида очган ваколатхона, 2013 йил 18 июн.

Толибон ҳаракати тўхтаб қолган тинчлик музокараларини қайта бошлаш борасида Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай вакиллари билан яширинча музокаралар ўтказди.

Афғонистон Олий тинчлик кенгаши матбуот котиби Шахзода Шаҳид Озодликка Кенгаш толибларнинг қатор раҳбарлари билан ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам ташқарисида яширинча музокаралар олиб бораётгани айтди.

Толибон ҳаракатининг Қатар пойтахти Доҳадаги вакилларидан бири Ассошиэйтед Пресс агентлигига Афғонистон Олий тинчлик кенгаши билан сўзлашувлар аллақачон бошланганини айтган.

Афғонистонда 12 йилдан бери давом этаётган урушга чек қўйишга қаратилган ва АҚШ воситачилигида ўтаётган музокаралар толиблар июн ойида Доҳада ўз ваколатхонасини очганидан кейин давом этиши режаланган эди.

Бироқ президент Ҳамид Карзай толиблар ваколатхона биносига Афғонистонни беш йил бошқарган даврдаги мамлакат номи осиб ва ўша пайтдаги байроқни тикканига норозилик билдирганидан сўнг музокаралар тўхтаб қолган.
XS
SM
MD
LG