Линклар

Ўзбекистондан Хитойга жониворлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб кириш ман қилинди


Хитой ҳукумати талабига мувофиқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига қарашли самолётларда Пекин ва Урумчи шаҳарларига учадиган йўловчиларнинг багаж ва қўл юки сифатида жониворлар ва ўсимликлардан тайёрланган маҳсулотларни Хитой ҳудудига олиб кириш тақиқланди.

Ушбу тартибни бузган йўловчилар 50 минг юан (тахминан 8160 АҚШ доллари) миқдорида жаримига тортилади.

Буни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Интернетдаги сайтида эълон қилди.

Хитойга олиб кириш тақиқланган маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхати “Ўзбекистон ҳаво йўллари” сайтида эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG