Линклар

Ўзбекистонда мустақиллик байрами арафасида текширувлар бошланди


Мустақиллик куни арафасида Самарқандда «Тозалаш-антитеррор» тадбири ўтказилмоқда.

Марказий Осиё янгилилкар хизматининг билдиришича, тадбир давомида Самарқанд вилоятида 110 мингдан зиёд хонадон, икки мингдан ортиқ корхона ва ташкилот, ўқув муассасалари, транспорт, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида хавфсизлик талаблари асосида текширувлар ўтказилди.

Тадбир давомида паспорт-виза тартибига оид 1276 та қоидабузарлик аниқланиб, бошқа вилоят ва туманлардан келиб яшаб юрган 113 нафар фуқаро доимий яшаш жойларига қайтариб юборилди.
XS
SM
MD
LG