Линклар

Қирғизистон Олий суди парламент депутатлари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовни “ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганликда айбдор” деб топди.

Олий суд ҳукми билан Қамчибек Ташиев ва Садир Жапаров 1 йил 5 ойга, Талант Мамитов 1 йилга озодликдан марум қилинди.

Мазкур уч депутат 17 июнда Бишкек шаҳар суди қарори билан оқланган ва қамоқдан бўшатилган эди.

Мухолифатчи уч депутат ўтган йилнинг 3 октябрида норозилик намойиши уюштириб, парламент ва президент саройи панжарасидан ошиб ўтишга ҳаракат қилганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG