Линклар

АҚШ раҳбарияти Москва расмийлари билан учрашувларни тўхтатмайди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ ҳукумати Россия расмийлари билан олий даражадаги учрашувларни давом эттиради.

Оқ уйнинг ўз исмини ошкор қилишни истамаган вакилига кўра, АҚШ Давлат котиби Жон керри ва мудофаа вазири Чак Хагел жума куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Вашингтонда учрашади.

“2+2”деб аталаётган ушбу учрашув Россия АҚШда жосусликда айбланаётган Эдвард Сноуденга вақтинча бошпана берганидан сўнг биринчи марта ўтказилмоқда. Москва Сноуденга бошпана бергач АҚШ президенти Барак Обама кейинги ойда Россия президенти Владимир Путин билан Москвада ўтказилиши режалаштирилган учрашувда иштирок этиши масаласини ўйланиб кўришини билдирган эди.

АҚШ дунё давлатларини сир сақланувчи маълумотларни ошкор қилган Марказий Разведка Бошқармаси ходими Сноуденга бошпана бермасликка ва уни АҚШга экстрадиция қилишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG