Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:08

Яманда хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Яманда Ал Қоида террор ҳужуми режалаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Пойтахт Санадаги хорижий давлат элчихоналари ҳарбийлар тарафидан қўриқланмоқда.

АҚШ ўзининг Ямандаги элчихонаси ходимларига Яманни зудлик билан тарк этишга буйруқ берди ва Америка фуқароларини ҳам огоҳлантирди.

Аввалроқ New York Times газетаси АҚШ махсус ҳизматлари Ал Қоида раҳбари Айман ал-Завоҳарий ва террор тармоғининг Яманадаги бош вакили Носир ал-Вуҳайши ўртасидаги сўзлашувларни қўлга киритгани ва шу суҳбат чоғида террор ҳужуми режалари ҳақида гап борганини хабар қилганди.

Матбуотда айтилишича, ушбу сўзлашувларда айнан қайси жой нишонга олиниши айтилмаган.
XS
SM
MD
LG