Линклар

Россиялик хоккей мураббийси Василий Тихонов Москвадаги уйи деразасидан тушиб кетиб, ҳалок бўлган.

55 ёшли тренер ўлимига бахтсиз ҳодиса сабаб бўлганми ёки у ўз жонига қасд қилганми, Москва милицияси буни ўрганмоқда.

Тихонов сўнгги йилларда Москванинг ЦСКА жамоасига мураббийлик қилиб келаётган эди.

У собиқ СССР хоккей жамоасининг донгдор мураббийси Виктор Тихоновнинг ўғлидир.

Василий Тихоновнинг ўғли кичкина Виктор Тихонов ҳозир СКА хоккей жамоасида ўйнайди.
XS
SM
MD
LG