Линклар

Жорий йилнинг сўнгги етти ойида пойтахт Тошкентда 844та ёнғин юз берган ва бу ёнғинлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлган.

Бу ҳақда, Тошкент шаҳар Ёнғин хафсизлиги бошқармаси маълум қилди. Ёнғинлар оқибатида кўрилган зарар миқдори 242 миллион сўмни ташкил этиши айтилмоқда.

Ёнғинларнинг 343таси чекиш сабабли юз берган. Болаларнинг ўт билан ўйнашганликлари оқибатида эса 100дан зиёд ёнғин ҳодисаси рўй берган.

Сўнгги ойларда Озодлик таҳририятига тошкентлик муштарийлардан шаҳардаги ёнғинлар ҳақида кўплаб маълумот келиб тушган эди.
XS
SM
MD
LG