Линклар

Индонезияда келаси ой бўлиб ўтадиган "Miss World" гўзаллик танловида Ўзбекистон номидан 18 ёшли тошкентлик Раҳима Ғаниева қатнашади.

Бу ҳақда танлов расмий сайти – missworld.com’да эълон қилинди.Шу пайтгача Жаҳон гўзаллик танловида Ўзбекистон вакиласи қатнашмаган.

2013 йилги "Miss World" танловида Ўзбекистон вакиласидан ташқари Камерун, Гвинея, Гвинея-Биссау, Косово гўзаллари ҳам дебют қилишади.

"Miss World" танлови 1951 йилдан бери ўтказиб келинади. Унда миллий гўзаллик танловларида ғолиб чиққан қизлар иштирок этишади.

Ўтган йил танловда хитойлик Юй Вэнся ғолиб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG