Линклар

Қаршилик Фаррух исмли муштарий "Абитуриент кудалиги"га шарҳ йўллаб, Қарши муҳандислик- иқтисодиёт институтининг магистратура йўналишига ўқишга кириш жараёни коррупциялашганидан иддао қилди.

Фаррухнинг шарҳи таҳрирсиз эълон қилинаяпти:

"Мен бу йил хам Карши мухандислик Иктисодиёт институтига МАГИСТРАТУРАга хужжат топширдим.

Аммо МАГИСТРАТУРАга ўқишга киришда имтихон 2 та фандан 3-10 августда ёзма шаклда булади. Демак хақиқат умуман йуқ.

Кириш учун калла керак десангиз қаттиқ адашасиз. Йиғиб қуйган пулингиздан 2000$ дан 3500$ гача пул керак.

Масалан бу йил "Иқтисодиёт" ва "Нефт ва газ" факультетига кириш учун бюджетга 3000$, Контрактга 2000$ порани Ректорга узатиш керак.

Акс холда .....

Умуман олганда МАГИСТРАТУРА Институт Ректорлари учун даромад манбаи бўлиб қолмоқда. Шу хақида ким бош қотириш керак бунисини Олий таълим Вазирлигидан сўраш керак", дея шарҳ йўллади қаршилик Фаррух.
XS
SM
MD
LG