Линклар

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига ҳужжат қабул қилиш жараёни тугади.

Давлат тест маркази маълумотига кўра, мамлакат олийгоҳларига жами 480 минг 405 нафар абитуриент қабул қилинди.

Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалига энг кўп ҳужжат қабул қилинди. Бу ерга 115та ўрин учун жами 2 минг 599 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткич бўлиб, битта ўрин учун 22,60 нафар абитуриент даъвогарлик қилади.

Тошкентдаги Миллий рақс ва хореография олий мактабида энг паст кўрсаткич қайд этилган. Бу ерда битта ўринга 2,02 даъвогар бор.

480 минг 405 талабадан фақат 56 минг 722 нафари талабалик бахтига муяссар бўлади. Яъни ҳар бир ўрин учун 8,47 абитуриент даъвогарлик қилаяпти.

Айни пайтда жорий йилда яратилган сунъий тўсиқлар боис барча хоҳловчилар ҳам ҳужжат топшира олмагани кузатилди.

Жумладан, Озодлик почтасига келган мактубда шундай ҳолатлардан бири қайд қилинган.

Мактубни таҳрирсиз эълон қилаяпмиз:

"Хурматли Озодлик. Мени бу номамга этибор берасизларми еки екми билмайман. Ичимда алам билан езмокдаман. Бугун ОТМларга хужжат топришишнинг сунгги куни эканлиги учун эрта тонгдан Тошкент Молия Институтига топширишга бордим.

Нихоят талаба буламан деганимда яна бир бора орзуйим саробга айланди. У ер илм даргохи эмас балки шоколлар уясига айланганига гувох булдим. Боришим билан хеч кимни узи олиб келган сурати билан ичкарига куйишмаятганини курдим. Айтишдики барча абитуриентлар институт биносида расмга тушиши керак экан. 3500сумдан расмга олишяпти хаммани. Мажбуран мен хам тушдим.

Мана сизга бизнес. Кейин хужжатларимни Кредит-Иктисод факултетига олиб бордим. У ерда шахсан декан муовини Масрур исмли шахс кабул килябди, аникроги хар 2 абитуриентдан бирини турли бахоналар билан ортга кайтарябди.

Аризани тугри тулдириш учун хеч кандай маслахатчи ердам бермаябди. Хар бир абитуриентни эса 30 дакикасиз хужжатини кабул килмаябди. Навбатим келганда халиги Масрурни олдига кирдим. У эса гарчи конунда курсатилмаган булсада шу пайтгача нима иш килганим хакида хужжат талаб килди.

Яна бир абитурентга эса коллежда узбек йуналишида таълим олганлар рус гурухига топширолмаслигини айтди. Кейин наилож уйга кайтдим. У ерда бошка абитуриентларни хам турли бахоналар билан рад жавобини олайотганига гувох булдим. Олий ва урта махсус таълим вазирлигига бир неча маротаба кунгирогим эса жавобсиз колди. Нахотки абитурентларни суний камайтиришга давлатимиз йул куйиб бераверади? Афсуски саволларим жавобсиз. Талаба булиш орзуим эса бу сафар хам ушалмади", дейилади бу йилги абитуриетлар рўйхатига кира олмаган муштарий.
XS
SM
MD
LG