Линклар

logo-print
"Абитуриент кундалиги"га келган шарҳ: Шарҳ эгаси ўзини собиқ "Паравоз" деб таништирган.

Шарҳ таҳрирсиз эълон қилинаяпти:

"Мен ўзим университетга топширяпганимда ва икки йил Политехника институтига икки болани олиб кирганман. Иккаласи ҳам бюджетга кирган.

Ўзим киряпганимда хужжатлар қабул қиладиган бир домла бир икки саволлар бериб мени синаб кўрди. Кейин имтихонга икки кун қолганда қандай тўлдириш кераклиги ҳақида консультацияга бордим. Консультациядан сўнг домла мени алоҳида хонага олиб кириб ёнимда ўтирадиган бола билан таништирди...

Иккинчи курсни битирганимда ётоқхонадаги курсдошларим 400 долларга "паравоз" бўлиш таклифини билдирди. Шу пайтлар стипендиям 18минг сўм эди. Мен рози бўлдим. Сессия имтихонлари битгандан сўнг бизга алоҳида обшакдан жой ажратти. Икки уч кундан сўнг менга ўзимга ўхшаган абитюрент чиққанлиги ҳақида "хушхабар" айтишди.

1чи августга 10 кун қолганда бизга бир квартира беришди. Квартирада 5 киши эдик. Хар куни эрталабдан кечгача фақат ётиб олиб тайёрланар эдик. 31 июль куни бизга абитюрентнинг ДТМ ва паспортини олиб келишди. 1 чи августда тестдан ўтдик. Ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Бир қизиқ воқеа халигача эсимдан чиқмайди. Ҳаммамиз кириб ўтиргандан кейин бирма бир фамилияни айтиб ким бор ким йўқлигини текширяпган пайтда мен "ўзимнинг" фамилиям эсимдан чиқиб кетиб, сал қолган тутилиб қолишимга.

Кейинчалик билсам бундай иш билан асосан университетда аспирант бўлиб ишлайдиган домлалар ва кўпчилик ўғил ва қиз талабалар ишлар экан. Хозиргача ёшлик қилиб қўйган ишимдан виждоним қийналади. Сабаби бир оддий камбағалнинг ақлли боласи ўқиши керак бўлган жойга бир бойнинг хумкалла боласини ўқишга киритиб қўйдим.

Давлат ташкилотида ўтирадиганлардан бундайларни йўқ қилиш учун биометрикадан фойдаланишини таклиф қиламан", дейди собиқ "Паравоз".
XS
SM
MD
LG