Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:59

"Бункерчи ҳар мавсумда битта Lacetti минаяпти”


WhatsApp орқали "Абитуриент кундалиги"га келган хабар:


“Айрим институтларнинг 30-40 фоиз талабалари ноқонуний йўллар билан ўқишга кирган. Бу ҳол ҳар йили такрорлади. Бунга ўзим кўп бора гувоҳ бўлганман. Ҳозир Ўзбекистонда “Бункер”чилар мода бўлган. “Бункер” нималигини айримлар билмаслиги мумкин. “Бункер”чи тест синовларида бир абитуриентнинг ўрнига кириб, тест топшириб чиқади. “Бункер”чи ўша абитуриентни ўқишга кирита олса, яхшигина соққасини олади. “Бункер”чи ҳар сезонда битта Lacetti га етадиган пул ишлаяпти. Институт мутасаддилари қаерга қараяпти. Шу йўл орқали ўқишга кирганлар, эртага дипломни олгач қаерда ишлайди? Улардан малакали мутахасис чиқмайди. Бу каби талабалар дастидан чинакам ўқийдиган илмли талаба бир чеккада қолиб кетаяпти. Қачон бунақа кўз бўямачиликка чек қўйилади”, дея савол ташлади WhatsApp орқали исмини очиқламаётганимиз талаба йигит.
XS
SM
MD
LG