Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:30

Британ ёзувчиси Сочи Олимпиадасини бойкот қилишга чақирди


Британиялик таниқли актёр ва ёзувчи Стивен Фрай Буюк Британия Бош вазири ва Халқаро Олимпия қўмитасига мурожаат қилиб, 2014 йилда Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинларини бойкот қилишга чақирди.

Жаноб Фрай ўз мактубида Россиядаги жинсий озчилик вакиллари, гей ва лезбиянлар ҳуқуқлари топталаётганини фашистлар Германиясидаги яҳудийлар қатағони билан қиёслади.

“1936 йилда Олимпиада ўйинларининг Берлинда ўтказилиши Гитлер ҳокимияти мавқеи ошишига ҳизмат қилган эди. Россияда бугун озчилик вакиллари ҳуқуқлари топталаётган бир пайтда Олимпиада ўйинларининг бу мамлакатда ўтказилишига йўл қўймаслигимиз керак”, -деб ёзди британ ёзувчиси.

Стивен Фрайнинг ўзи ҳам гей эканини яширмаган. Аввалроқ, АҚШ ва Британиядаги жинсий озчилик вакиллари ҳуқуқлари учун курашувчи ташкилотлар Россияда гей ва лезбиянларнинг таҳқирланаётганига жавобан рус ароғини бойкот қилишга чақиришган эди.
XS
SM
MD
LG