Линклар

АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан келаси ой Москвада ўтказилиши режаланган учрашувни бекор қилди.

Оқ уй раҳбари Россияда собиқ америкалик агент Эдвард Сноуденга бошпана берилганига жавобан шундай қарорга келган.

АҚШ президенти Обама сентябр ойида Санкт Петербург шаҳрида бўладиган Катта саккизлик саммитида қатнашиши, лекин у ерда ҳам Путин билан яккама-якка учрашиш нияти йўқлигини айтди.

Айни пайтда Москванинг Сноуден бўйича қарорига қарамай, АҚШ ва Россия мартабали расмийларининг Вашингтонда жума кунига режаланган учрашувининг ҳам ўтказилиши маълум бўлди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Женнифер Псаки жума куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Мудофаа вазири Чак Хэйгел россиялик ҳамкасблари Сергей Лавров ва Сергей Шойгулар билан Вашингтонда учрашишини тасдиқлади.

Музокаралар чоғида асосан Суриядаги вазият, Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масалалар кўтарилади.

Россия ҳукуматининг Миллий Хавфсизлик Агентлигининг собиқ ходимига вақтинчалик бошпана бериш қарори Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқалар таранглашишига олиб келди.
XS
SM
MD
LG