Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида мустақил газетани нашр этиш уч ойга тақиқланди.

Суд қарорида айтилишича, бунга “Правдивая газета” нашри қанча нусхада чоп этилишини аниқ кўрсатмагани сабаб бўлган. Газета таҳририяти суд сиёсий буюртма асосида қарор чиқарган деб ҳисоблайди.

Апрел ойида Алмати полицияси томонидан газетанинг биринчи сонини мусодара этилган.

Апрел ойида Европарламент Қозоғистонда сиёсий, матбуот ва дин эркинликлари паймол этилаётгани юзасидан резолюция қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG