Линклар

Кремль АҚШ президенти Барак Обама сентябрь ойига режалаштирилган Россия президенти билан учрашувини бекор қилганидан афсус билдирди. Айни пайтда Москва икки томонлама алоқалар юзасидан долзарб муаммоларни кун тартибига киритишга ва муҳокама қилишга тайёр.

Бу ҳақда баёнот берган Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков “бўлиб ўтган воқеа АҚШ муносабатларни тенг ҳуқуқли асосда қуришига тайёр эмаслигидан далолат” эканини айтди.

Чоршанба куни Барак Обама собиқ америкалик агент Эдвард Сноуденга бошпана берилганига жавобан россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан келаси ой Москвада ўтказилиши режаланган учрашувни бекор қилган эди.

Аммо Обама кузда Петербургда ўтадиган Катта йигирмалик йиғинида иштирок этишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG