Линклар

Ҳиндистон ўз аскарлари ўлимида Покистон армиясини айблади


Ҳиндистон ҳукмати илк бор очиқчасига Покистон армиясини беш нафар ҳинд аскарининг ўлимига сабаб бўлган пистирмага бевосита алоқадорликда айблади.

Ҳиндистон Мудофаа вазири А.К. Антони пайшанба куни парламент олдида қилган чиқишида ўтган сешанба куни Ҳиндистон тасарруфидаги Кашмир вилоятида армия патрулига қилинган ҳужум ортида Покистоннинг “махсус кучлари” тургани аниқ кўриниб турибди, дея баён қилди.

Антони мазкур ҳужум икки томонлама муносабатларга жиддий путур етказишини айтиб, бунинг ҳарбий оқибатлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

“Бизнинг босиқлигимиз андиша деб қабул қилинмаслиги лозим қуролли кучларимизнинг имкониятлари ва қатъиятлилиги ҳам назорат чизиғини таъминлай олишига шубҳа қилинмаслиги керак”, деди мудофаа вазири.

Назорат чизиғи, деганда Антони, Кашмир вилоятини Ҳиндистон билан Покистон ўртасида бўлиб турувчи чизиқни назарда тутиб гапирди. Икки мамлакат ҳам бу минтақага даъвогарлик қилади ва бунинг устида икки марта урушган.

Покистон сешанба кунги ҳужумга алоқаси йўқлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG