Линклар

logo-print

Ўзбекистонда “криминал авторитет” дея билинган 63 яшар таниқли тадбиркор Салим Қирғизбоевич Абдувалиев “МТС–Ўзбекистон” иши бўйича сўроқ саволлардан безиб мамлакатни тарк қилгани иддао қилинди.



Бу хабарни билдирган Озодлик манбаси унинг шу кунларда Италияда эканлигини айтди. Озодлик ишончли деб билган манбанинг таъкидича¸ Салим Абдувалиев собиқ "МТС-Ўзбекистон" ширкати бош директори Беҳзод Аҳмедовнинг мамлакатдан чиқиб кетишида кўмаклашганликда айбланиб сўроқ қилинган.

Манбага кўра¸ терговчилар Салим Абдувалиевнинг паспортини олиб қўйишган ва уни Ўзбекистондан ташқарига чиқмаслиги ҳақида тилхат олишган.

Озодлик манбаси Салим Абдувалиевнинг Италиядаги телефон рақамини ҳам берди.

Озодлик мухбири Италияга доир бу рақамга қўнғироқ қилганида гўшакни ўзини Салим Абдувалиевнинг тансоқчисиман деб таништирган, ўзбек тилида гаплашган шахс кўтарди.

Суҳбатдош Салим Абдувалиевнинг Италияда эканини тасдиқлади.

"У кишини телефонга чақириб бера олмайсизми" деганимизда тансоқчи¸ Салим Абдувалиевнинг айни дамда магазин айланаëтгани боис телефонга кела олмаслигини билдирди.

“МТС–Ўзбекистон” ишида Абдувалиевнинг алоқаси бўйича иддаолар

“МТС–Ўзбекистон” иши бўйича Салим Абдувалиев сўроқ қилинаëтгани борасидаги илк иддао ўтган йили Ўзбекистон Халқ Ҳаракати нашрида эълон қилинган эди.

Бу нашрда чоп қилинган маълумотга кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси Салим Абдувалиев қиëфасида “МТС–Ўзбекистон” ишига боғлиқ иқтисодий қаллобликларда “айбдор” бўлган яна бир шахсни “топган”.

Чоп қилинган маълумотда Салим Абдувалиев Бош прокуратура ва МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) терговчилари тарафидан навбатма-навбат сўроқ қилингани иддао қилинади.

Орадан бир йил ўтиб бу маълумотни тасдқилаган Озодлик манбасига кўра Бош прокуратура Салим Абдувалиевни Хитойнинг “Huawei” ва “ZTE” ширкатлари билан собиқ бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги директори Абдулла Ориповлар орасида Хитой телекоммуникация ускуналарини Ўзбекистонга олиб келишда воситачилик қилганликда ҳам гумон қилган.

Манбага кўра, бускуналар “МТС–Ўзбекистон” ширкатининг эҳтиёжини ҳам қондирган.

“МТС–Ўзбекистон” иши бўйича Абдувалиев сўроқ қилинаëтгани ва мамлакатдан чиқарилмаëтгани борасидаги илк иддао янграган ўтган ойнинг август ойида Салим-бой Лондонга бориб Олимпиада мусобақаларида қатнашган ўзбекистонлик курашчи Артур Таймазовни “қўллагани” телевизорда намойиш қилинди.

Лондон Олимпиадасида Салим Абдувалиевнинг курашчи Артур Таймазовни олтин медал билан табриклагани майдонга югуруб чиққанда Ўзбекистон телеканллари жонли эфирни узиб қўйган эди.

Лондон Олимпиадасида Салим Абдувалиевнинг курашчи Артур Таймазовни олтин медал билан табриклагани майдонга югуруб чиққанда Ўзбекистон телеканллари жонли эфирни узиб қўйган эди.

Телеканаллар бу ўйини тўғридан тўғри намойиш этган кадрларда Салим Абдувалиев гилам устига югурганча чиқиб ўзининг курашчисини муборакбод этди.

Ўзбекистон телеканллари эса ўз спортчисининг табриклаётган Салим-бойнинг экранда пайдо бўлиши биланоқ, тўғридан-тўғри эфирни узди.

Бу холат Салим Абдувалиевнинг расмий Тошкент учун исталмаган шахсга айланëтганига ишорат каби бўлди.

Озодлик манбасига кўра¸ Салим Абдувалиев Тошкентга Артур Таймазовнинг ғалабасидан уч кун ўтиб қайтиб келган.

​Манбага кўра, ана шундан кейин Салим Абдувалиевнинг паспорти олиб қўйилган.

Шу йилнинг май ойида Тошкентнинг Қўйлиқ мавзесида жойлашган ва Салим Абдувалиевнинг асосий даромад манбаларидан бири ҳисобланган асфальт-бетон заводида прокуратура текширув бошлаган эди. Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси, прокуратура текшируви ортида Абдувалиев гуруҳига зарба бериш мақсади ëтган бўлиши мумкин, дея билдирган эди.

2011 йилда WikiLeaks сайти эълон қилган АҚШ дипломатик ёзишмаларда Салим Абдувалиев "криминал авторитет" дея таърифланган эди. "Ўзбекистон ҳукуматидаги юқори лавозимли мулозимларнинг "криминал авторитет", деб танилган Салим Абдувалиев билан яқин алоқалари бор", дейилали АҚШ махфий депешаларида.

Салим Абдувалиевнинг шу кунларда Италияда қай тарзда ва қандай мақсадда юргани номаълум қолмоқда.

Салим Абдувалиев Ўзбекистон Кураш уюшмаси президентидир.

Уюшма Бош котиби Озодлик билан суҳбатда Абдувалиев ҳали ҳам уюшма президенти экани ва ҳозирда у ҳизмати сафарида бўлгани боис ваколатлари бош котиб зиммасида эканини айтди.

Аммо, Абдувалиев қачон қайтади, деган саволга уюшма вакили жавоб бермади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG