Линклар

logo-print

Ўзбекистонда қўрғошин заводи қурилиши тўхтатилди


Ўзбекистондаги “Новий век” газетасининг ёзишича, Олмалиқда қўрғошин ишлаб чиқарувчи завод қурилиши тўхтатилди.

Газетанинг Олмалиқ тоғ-кон комбинатидаги манбаага таяниб ёзишича, 60 миллион долларлик бу лойиҳа ўзини-ўзи қоплай олмаслиги аниқ бўлгач, мана шундай қарор қабул қилинган. Айни пайтда завод қурилиши учун янги лоийҳа ишлаб чиқилаётгани хабар қилинди.

Мазкур завод асосан Ўзбекистон банкларидан олинган 40 миллионлик кредит ҳисобига қурилаётган эди. Лойиҳанинг қолган 20 миллион долларини Олмалик тоғ-кон комбинати ажратган.
XS
SM
MD
LG