Линклар

logo-print

"Пахтакор" жамоаси хотирасига ёдгорлик ўрнатилди


Озарбайжон. "Нефтчи" Боку ва "Пахтакор" Тошкент футбол жамоалари ўйини, 1978 йил.

Озарбайжон. "Нефтчи" Боку ва "Пахтакор" Тошкент футбол жамоалари ўйини, 1978 йил.

Тошкентдаги Боткин қабристонида 1979 йилда авиаҳалокат натижасида қурбон бўлган “Пахтакор” футбол жамоаси хотирасига мемориал ёдгорлик ўрнатилди.

Ўзбекистон Футбол федерациясининг маълум қилишича, ёдгорликнинг расмий очилиш маросими Днепродержинск осмонида содир бўлган ҳалокатга 34 йил тўлган куни, яъни 11 август куни эрталаб ўтказилади.

6 август куни 1979 йилги “Пахтакор” футбол жамоаси хотирасига бағишланган “Хотира қанотлари” халқаро турнири бошланган эди. Унда Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 16 футбол жамоаси иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG