Линклар

Ўзбекистонда бугун Рамазон Ҳайити байрам сифатида нишонланмоқда.

Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ 9 август дам олиш куни деб эълон қилинган. Мазкур фармонда бир қатор ташкилотларга Рамазон Ҳайитини тантанали байрам тарзида нишонлаш кўрсатмаси берилган.

Ҳайит арафасида 1183 нафар ўзбекистонлик Умра зиёратига бориб келди. Бир қатор давлат раҳбарлари Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити муносабати билан табриклаб, президент номига табриклар жўнатди.

Ўзбекистонда Ҳайит байрамлари 1992 йилдан буён расман нишонланиб келинади ва дам олиш куни сифатида эълон қилинади.

Мусулмон оламидаги аксар мамлакатларда Рамазон ҳайити 8 август куни нишонлаган эди.
XS
SM
MD
LG