Линклар

logo-print
Афғонистон жанубида содир этилган портлаш натижасида бир оиладан 14 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 7 нафари аёл. 7 нафари бола. Оиланинг яна уч вакили оғир яраланган.

Портлаш Нангаҳор вилоятининг Ғанихел шаҳридаги қабристонда содир этилди. Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Мазкур оила Рамазон ҳайити муносабати билан қабристонга марҳумларни ёдга олиш учун борган эди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай тинч аҳолига қилинган ҳужумни кесикн қоралади ва толибларни қуролларни топшириб, тинчлик музокаралари ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG