Линклар

Ҳайит муборак ёки Берлускони ўз халқидан кўзини беркитди


Саудиялик болакай Ҳайит намози пайтида.

Саудиялик болакай Ҳайит намози пайтида.

Якунланаётган ҳафтада дунё мусулмонлари Ийдул Фитр-Рамазон Ҳайити байрамини нишонладилар. Бу байрам кунини фотомухбирлар турли ракурслардан суратга туширишга ҳаракат қилди. Ўтаётган ҳафтанинг муҳим воқеаларини фотосуратлар талқинида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Дунёнинг аксар мамлакталарида Ҳайит намози 8 август куни ўқилди. Дунёнинг қудратли давлати деб ҳисобланувчи АҚШ президенти Барак Обама дунё мусулмонларини ўзи ва рафиқаси номидан табриклади. Рамазон ойида Суриядаги урушда жабрланган ва уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган сурияликларга АҚШ ҳукумати 195 миллион доллар рўза фитр ажратди.


Рамазон арафасида Бангладеш пойтахти Даккада қишлоқларга кетувчи поездлар том маънода томигача одамга зич тўлди. Пойтахтда ишлаб қишлоқдаги оилаларини боқаётган минглаб одамлар Ҳайитни оиласи даврасида кутиб олишга ошиқаётган эди.


Москвада ўқилган Ҳайит намозида хавфсизликни уч минг полициячи назорат қилди.


Россиянинг Удмуртия ўлкасида эса намоздан кейин анъанавий палов тарқатилди.


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Кобулдаги масждидда Ҳайит намоз пайти.


Ўш вилояти Қорасув шаҳридаги Ал-Сарахсий масжиди Ҳайит байрами тантаналарининг асосий марказига айланди. Бу масжидда Ҳайит намозларидан сўнг болаларга совға –салом тарқатиш ва карнай-сурнай билан сайл уюштириш анъанага айланган.


Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида Ҳайитнинг иккинчи куни цирк артистлари “Ўлим девори” деб номланган ажойиб томоша кўрсатишди.


9 август эрталабки соат 6:00 да Ўзбекистоннинг бош жоме масжиди Ҳастимомда Ийдул Фитр- Рамазон Ҳайити намози жамоат бўлиб ўқилди.Озодликка етиб келган хабарларга қараганда, бу йил ҳам Ўзбекистон масжидларига болалар ва ўсмирлар Ҳайит намози ўқишга киритилмаган.


Марказий Осиёдан Москвага ишлагани кетган юзлаб меҳнат муҳожирлари эса Ҳайит байрамини ноқонуний мигрантлар учун ташкил қилинган лагерларда кутиб олди. Улар бу ерга Москвада полиция томонидан ўтказилаётган “тозалаш”, бошқача айтганда “мигрант ови” амалиётидан сўнг олиб келинган.


Ҳайит арафасида Италиянинг собиқ Бош вазири Сильвио Берлускони Римдаги ўз қасри олдида уни коррупция ва товламачиликда айблаб норозилик намоийши ўтказаётган ватандошларининг кўзларига тик қарай олмади.
XS
SM
MD
LG