Линклар

logo-print

“Одноклассники”даги ўзбек қизларининг фаоллиги расмий матбуот танқиди нишонида


Ашулачи Муниса Ризаева тармоқдаги "расмлари" боис расман тергалди.

Ашулачи Муниса Ризаева тармоқдаги "расмлари" боис расман тергалди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаоллари "Халқ ҳаётига зид суратлар" ўзбек қизлари орасида оммалашаётганидан матбуотда таассуф билдиришди. Бу мавзу муҳокама қилинган Озодликнинг "Қурултой " дастурида Ўзбекистонлик шоир Музаффар Мирзо “Одноклассники” сайтининг қизларни йўлдан оздираëтганига эътибор қаратиб, бундай иллат зарпечак каби суғурилиши керак¸ деган фикрни билдирди. Дастурнинг бошқа иштирокчилари эса “Башаранг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама” деган ўзбек мақолини келтириб¸ ижтимоий тармоқлар ўзбек ëшларининг бугунги вазиятини акс эттирувчи кўзгу эканлигини таъкидлашди.


Шу кунларда ўзбек расмий матбуоти ижтимоий тармоқлардаги ўзбек қизларининг “ортиқча фаоллиги” ва “беҳаë суратга тушиб, тармоққа жойлаш касаллиги” муҳокама қилмоқда.

Бу муҳокамаларда тармоқда фаол бўлган қизларнинг “ғирт беҳаёлиги¸ енгилтаклик ва бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши” танқид қилинди.

Мақолалардан бирида “Одноклассники” ижтимоий тармоғида “Ман уятдан кейин туғилганман” деган ном билан рўйхатдан ўтган қизнинг фотиҳаси бузилгани мисол қилиниб, тармоқда фаол бўлган қизлар эрсиз қолиши мумкинлиги айтилди.



Ўзбекистондаги “Сўғдиёна” газетасида чоп қилинган мақолада “Ягонамнинг фариштасиман”, “Эркатой заҳарча”, “Чидасез манга юрагим сизга”, “Онажониз орзу қиган келин мана манде” дея ўзини тармоқларда "реклама" қилаëтган қизлар қораланди.

Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида ўзбек расмий матбуоти бошлаган муҳокамани давом эттирдик.

Эшиттириш иштирокчилари нега фақат қизлар нишонга олинмоқда деган ҳолатга эътибор қаратишди.

Дастурда иштирок этган журналист Малоҳат Эшонқулова “Эркак қилса қарқара, хотин қилса масқара” деган мақолини келтириб¸ хотин-қизларни чеклаш ўзбек зеҳниятида яширин эканини таъкидлади.

Ўзбекистонлик шоир Музаффар Мирзо “Одноклассники” сайтининг салбий оқибатларига эътибор қаратиб бундай иллат зарпечак каби суғурилиши керак¸ деган фикрни билдирди.

Эшиттиришда иштирок этган журналист Шоҳида Ëқуб ва блоггерлар Гуласал ҳамда Нилуфарлар Ўзбекистонда аëлларнинг ифода эркинлиги чекланаëтгани борасида ташвиш билдиришди.

Блогер Гуласал Камолова ўзбек қизларининг қип-яланғоч тарзда ижтимой тармоқда намойиш қилинишига ҳам алоҳида муносат билдирди.

Бу ва бошқа фикрларни мана бу ерда тинглаш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG