Линклар

АҚШ президенти: Россия билан муносабат қайта кўриб чиқилмоқда


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Россия Президенти Владимир Путиннинг “эскича” фикрлаши боис Вашингтон Россия билан муносабатни қайта кўриб чиқаётганини баён қилди.

Обама жума куни мухбирларга Путинни “эскича ўрнига келажакни кўзлаб фикрлашга” ундаётганини айтди.

АҚШ раҳбари 2012 йилда Путин қайта президент этиб сайлангунига қадар Қўшма Штатлар ва Россия муносабатларида муваффақиятга эришилганини бироқ, ҳозирда Суриядаги фуқаролик уруши, инсон ҳуқуқлари ва Россиянинг “бесоқолбозлик”ка қарши қонуни каби қатор масалаларда “айри қарашлар” юзага келганини урғулади.

Москва АҚШ марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга вақтинча яшашга рухсат бериш орқали ҳам АҚШ расмийлари хафсаласини пир қилди.

АҚШнинг электрон кузатув дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни оммага ошкор қилган Сноуденни жавобгарликка тортиш учун Қўшма Штатлар уни қайтариб беришни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG