Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:27

Афғонистон Мудофаа вазирлиги юзлаб жанггари йўқ қилинганини билдирди


Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал Зоҳир Азимий.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал Зоҳир Азимий.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги мамлакат шарқида икки ҳафта давомида ўтказган ҳарбий амалиётларда 200 дан ортиқ жанггари йўқ қилингани ёки қўлга олинганини билдирди.

Вазирликнинг матбуот котиби генерал Зоҳир Азимий 25 июл куни бошланган кенг кўламли амалиётларда 11 нафар афғон аскари ҳам ҳалок бўлганини маълум қилди.

Унга кўра, Лўгар вилояти шарқидаги Азра ва қўшни Нангархор вилоятининг Ҳисарак туманларида шиддатли отишмалар содир бўлган.

Зоҳир Азимий тўқнашувлар пайтида ўлдирилган ёки асир олинганлар орасида толиблар сафига қўшилган чеченлар, покистонликлар ва араблар ҳам борлигини қўшимча қилди.

НАТО етакчилигидаги халқаро жанговор кучлар 2014 йил охиригача Афғонистондан олиб чиқилиши режаланган.

Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакатнинг тобора кўпроқ вилоятида хавфсизликни таъминлаш вазифасини қабул қилиб олмоқда.
XS
SM
MD
LG