Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:57

Латакия: Сурия армияси ҳужумида ўнлаб одам нобуд бўлди


Сурия армияси учқичлари Латакия вилоятини бомбардимон қилгани оқибатида камида 20 киши нобуд бўлди.

Қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти ҳукумат кучлари шанбага ўтар кечаси Салма шаҳрига ҳужум қилганини билдирди.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад бошчилигидаги ҳукумат армияси мамлакатнинг жанубий ва марказий қисмини назоратида сақлаб турибди.

Суриянинг Туркия чегарасига яқин шимолий минтақаси ва Евфрат водийсини исёнчи гуруҳлар назорат қилмоқда.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда 28 ойдан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида шу кунгача 100 мингдан зиёд одам нобуд бўлган, 1,7 миллион суриялик қўшни давлатлардан қочқин сифатида бошпана топган.
XS
SM
MD
LG