Линклар

Ўзбекистонда буғдой уни акциз солиғи 15 фоиздан 11 фоизга камайтирилди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қарорига мувофиқ мамлакатга импорт қилинаётган буғдой унига белгиланган акциз солиғи 15 фоиздан 11 фоизга камайди.

12uz.com ахборот портали хабарига кўра, қарордан мақсад Республикага буғдой уни олиб киришни тартибга солиш ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган нон ва кондитер маҳсулотлари хилини кўпайтиришга шароит яратиб беришдан иборат.

Ўтган ой Қозоғистоннинг “Донни қайта ишловчилар ва новвойлар иттифоқи” раиси Евгений Ган Ўзбекистон Қозоғистон унига 15 фоизлик акциз солиғини жорий қилгани натижасида экспорт ҳажми 45 фоизга камайиб, Қозоғистондаги тегирмончилик корхоналарининг қарийб чорак қисмида иш тўхтаб қолганидан шикоят қилган.

Ганга кўра, Қозоғистон 2012 йил биринчи ярмида Ўзбекистонга 1 миллион 216 минг тонна ун экспорт қилган бўлса, 2013 йил биринчи ярмида экспорт хажми 709 минг тоннани ташкил қилган.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, Саноат ва янги технологиялар вазири Асет Исекешев август ойи охрига қадар Қозоғистон маҳсулотларига акциз солиқлари жорий қилган мамлакатларга нисбатан “жавоб чоралари” механизмни ишлаб чиқишини баён қилган эди.
XS
SM
MD
LG