Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:07

GM Uzbekistan етти ойда Россияда 31 мингдан кўпроқ автомобил сотди


2013 йил январ-июл ойларида GM Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси Россияга 31182 дона автомобил экспорт қилди.

Бу ўтган йил шу даврига нисбатан 38 фоизга кам.

Ўзавтосаноат акциядорлик ширкатига асосланиб РИА Новости агентлигининг билдиришича, жорий йилнинг етти ойи давомида GM Uzbekistan Россияга 17622 дона Нексия (2012 йилда 30578) ва 13560 дона Матиз (2012 йилда 19971) русумидаги автомобиллар экспорт қилган.

GM Uzbekistan Россия бозорида автомобил сотиш бўйича 11-ўринда қолмоқда.

GM Uzbekistan заводи йилига 250 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ҳозир қўшма корхона Нексия, Кобалт, Ласетти, Малибу каби седан, кичик ҳажмдаги Матиз ва Спарк, Дамас кичик автобуси ва Каптива русумидаги автомобиллар ишлаб чиқармоқда.
XS
SM
MD
LG