Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:17

Афғонистонда бедарак йўқолган икки хитойликнинг бири топилди


Хитойнинг давлатга қарашли ахборот агентликлари Афғонистон пойтахти Кобулда йўқолган икки Хитой фуқаросидан бири соғ-омон топилгани ва у хавфсиз жойда эканини билдирди.

Якшанба куни Хитой Марказий телевидениеси хитойликлардан бирининг жасади шанба куни топилганини, бироқ кейинроқ у бедарак йўқолганини хабар қилди.

Пайшанба куни Кобулдаги квартирага бостириб кирган қуролли шахслар икки хитойлик аёл ва бир эркакни отиб ўлдириб икки нафарини ўзлари билан олиб кетган.

Хитойнинг Синхуа ахборот агентлигига кўра, ўлдирилган хитойликлар Афғонистонда кичик бизнес билан шуғулланган.

Бироқ агентлик улар айнан қандай бизнес билан шуғуллангани ҳақида барафсил маълумот бермаган.
XS
SM
MD
LG