Линклар

АҚШ Ироқдаги Ал-Қойда раҳбарининг боши учун $ 10 миллион мукофот эълон қилди


Вашингтон Ироқда шанба куни портлашлар содир этганларни “Ислом душманлари” деб атади.

АҚШ Давлат департаменти Бағдод шаҳридаги кафеларда Рамазон хайитини нишонлаётган оилаларга қарши ҳужумлар уюштирган ва одамлар билан гавжум бозорларда портлашлар содир этганларни “қўрқоқлар” дея атади.

Ироқ расмийларига кўра, шанба куни мамлакат бўйлаб содир этилган портлашлар оқибатида камида 69 киши ҳалок бўлган.

Бир неча ҳафта олдин Ал-Қойда Бағдод яқинидаги қамоқхонага уюштирган ҳужум натижасида юзлаб жанггари қамоқдан қочишга муваффақ бўлган.

Вашингтон Ироқдаги Ал-Қойда раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодийни тутишга ёрдам берганларга 10 миллион доллар мукофот пули берилишини яна бир марта эълон қилди.
XS
SM
MD
LG