Линклар

“Ўзбекнефтеган” миллий холдинг компанияси 2013 йилнинг тўртинчи чорагида қиймати 600 миллион долларлик сланец заводи қуриш лойиҳасига тендер эълон қилишни режаламоқда.

Мазкур лойиҳа 2014-2015 йилларда Навоий вилоятида йилига 8 миллион тонна сланец маъданидан бир миллион тонна нефт ажратиб оладиган завод қуришни назарда тутади.

“Ўзбекнефтегаз” 2013-2014 йилларда Туркманистон билан чегарадош ҳудудлардаги газ конларини ўзлаштириш учун 334 миллион доллар ажратган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг ўз маблағи ҳисобига молиялаштирилади.

“Ўзбекнефтегаз” йилига 70 миллиард кубометр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводородлар қазиб олиши айтилади.
XS
SM
MD
LG