Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:33

Туркманистонда “Қовун байрами” нишонланмоқда


Туркманистонда 1994 йилдан бери август ойининг иккинчи якшанба куни “Қовун байрами” сифатида нишонлаб келинмоқда.

Анъанага мувофиқ бу йил ҳам 11 август куни Туркманистоннинг барча шаҳарларида қовун билан боғлиқ тадбирлар уюштирилди.

Энг ширин қовун етиштирган деҳқонлар мусобақаси ғолибларига мукофотлар берилди.

Сана муносабати билан Ашхобод шаҳрининг парклари ва майдонларида концертлар уюштирилди.

Маҳаллий туркман қовунчилари фикрича, дунёда мавжуд бўлган 1600 турдаги қовуннинг 400 таси Туркманистон қовунлари билан тарихий алоқага эга.
XS
SM
MD
LG