Линклар

Кашмир чегарасидаги отишмада ҳиндистонлик сарҳадчи яраланди


Кашмир чегарасидаги ҳиндистонлик сарҳадчилар.

Кашмир чегарасидаги ҳиндистонлик сарҳадчилар.

Кашмир чегарасида Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасида яна отишма рўй бергани оқибатида ҳиндистонлик бир сарҳадчи яраланди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, Ҳиндистон расмийлари “асоссиз рўй берган”ини иддао қилаётган тўқнашув Жамму шаҳридан жануби-ғарбда содир бўлган.

Айни пайтда, Покистон Ҳиндистон кучларини Кашмир ва қўшни Панжобдаги Покистон чегара постларини ўққа тутганликда айблади.

Бу ядровий қуролга эга бўлган икки қўшни давлат ҳарбийлари ўртасида содир бўлган сўнгги қуролли тўқнашувдир.

Аксар аҳолиси мусулмон бўлган Кашмир Покистон ва Ҳиндистон ўртасида бўлиниб қолган.

Бироқ икки давлат Кашмир тўлиғича ўзига тегишли эканини иддао қилиб келади.

Ҳиндистон ва Покистон 1947 йилда Британиядан мустақил бўлганидан бери икки давлат ўртасида рўй берган учта урушнинг иккитасига Кашмир можароси сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG